ХОЖА МУҲАММАД ПОРСО
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 172 марта кўрилди
Хожа Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳофиз ал-Бухорий, Мовароуннаҳрнинг улуғ олимларидан, Нақшбандия тариқатининг улуғ шайхи, Ҳазрати Баҳоуддиннинг иккинчи халифаси. Милодий 1345 (ёки 1348) йилда Бухорода туғилган. Порсо (диндор) лақабини унга устозлари Баҳоуддин Нақшбанд берганлар. Етук муфассир, муҳаддис, фақиҳ бўлиб етишган. Унинг «Эътиқодот», «Тафсири Қуръан», «Ҳадис ул-арбаъин», «Шарҳи Фиқҳи Кайдонийя», «Муқаддима ли жомиъ ул-калим», «Мухтасари Тарихи Макка», «Рисолаи қудсия» каби асарлари машҳур. Милодий 1420 йилда вафот этган, қабри Мадинадаги Бақиъ қабристонида.