ХАЛИФА
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 269 марта кўрилди
Луғатда «ўринбосар, ноиб» маъноларини англатади. Ислом ўлкаларида мусулмон мусулмон ҳукмдорларга берилган унвон номи. Пайғамбар алайҳиссалом вафотларидан кейин мусулмон давлатига раҳбар бўлганлар «халифат ур-расул» (Пайғамбарнинг ноиби) деб аталган. Буларга тўғри йўлдаги халифалар (хулафои рошидин) Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиблардан ташқари Муовия ва Имом Ҳасанлар киришган. Кейинчалик Ислом салтанатига раҳбар бўлган умавий, аббосий, усмонли подшоҳлар ҳам халифа деб аталган.