ХАЙФ МАСЖИДИ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 168 марта кўрилди
Мино тоғининг жанубий ёнбағрида, кичик жамрага яқин жойлашган масжиднинг номи. Тоғ сатҳидан пастда, сел сувидан баландликда бўлгани учун «Хайф масжиди» деб номланган. Ушбу масжид ўрнида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотдан олдинги набийлар намоз ўқишган. Язид ибн Асвад: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ҳаж қилдим. У зот билан бирга Хайф масжидида бомдод намозини ўқидим», деб айтганлар (Термизий). Тарих давомида мусулмон халифалари томонидан ушбу масжид аҳамиятли жой бўлган.