ФУССИЛАТ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 135 марта кўрилди
Луғатда «муфассал баён қилинган» маъносида, Қуръони каримнинг қирқ биринчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 54 оятдан иборат. Сура Қуръони карим таърифи билан бошланади. Хушхабар элтувчи ва огоҳлантирувчи бу Китоб оятлари ақлли, онгли кишилар учун муфассал баён қилиб берилгани учун у Фуссилат деб аталади. Бу сурада Аллоҳ таоло қиёмат куни ҳар бир инсонни ҳисоб-китоб қилиши, ёлғиз Аллоҳга эътиқод қилган кишилар учун Охират диёрида тайёрлаб қўйилган ажр-мукофотлар, борлиқда ва инсон вужудида Яратганнинг қудрати ва ҳикматига далолат қилувчи оят-аломатлар мавжудлиги ҳақида хабар берилади.