ФОСИҚ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 180 марта кўрилди
Луғатда «йўлдан адашган, чегарадан чиққан, ахлоқсиз» деган маъноларни билдиради. Истилоҳда илоҳий амрларга итоат қилмай Ислом дини мажбуриятларини адо этмаган, фасод ишларни тарқатувчи гуноҳкор ҳамда фаҳшга мубтало кимсалар «фосиқ» деб аталади. Уламолар фосиққа «Ҳақдан адашган, Аллоҳ амрларига итоатдан чиққан осий мўмин ёки кофир» деб изоҳ беришган. Қуръони каримда яҳудийлар, насронийлар, мушриклар ва мунофиқлар ҳақида сўз борганида уларнинг кўпчилиги фосиқ экани зикр этилган. Айрим оятларда фисқ-фусуқ мўминларга нисбатан ҳам ишлатилган. Қуръони карим ҳукмига кўра Аллоҳ таоло фосиқлардан рози бўлмайди, инфоқ-эҳсонларини қабул қилмайди, ўзларини ҳидоятга эриштирмайди. Дунёда жазолагани каби охиратда ҳам дўзах азобига гирифтор қилади.