ФИҚҲ
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 177 марта кўрилди
Луғатда «чуқур тушуниш, билиш, англаш, фаҳмлаш» маъноларини англатади. Истилоҳда эса муфассал далиллардан олинган шаръий-амалий ҳукмлар илми “фиқҳ” деб аталади. Ислом фиқҳининг асосий манбаи тўртта + Қуръони карим, Суннати Набавиййа, ижмоъ ва қиёсдир. Инсондан содир бўладиган ҳар бир сўз ва амалнинг Ислом шариатида ҳукми бор. Бу ҳукмларнинг баъзилари Қуръони карим ва Суннатда очиқ баён қилинган бўлса. Баъзиларига ишорат қилинган. Мужтаҳид ана шу ишорат қилинган ҳукмларни ойдинлаштиради. га, бундан ташқари ҳолларда етук фақиҳларнинг ижтиҳодига ҳам асосланган. Зайд ибн Ҳасаннинг «Мажмуа», Молик ибн Ҳасаннинг «Ал-муватто», Аҳмад ибн Ҳанбалнинг «Ал-Муснад» асарлари фиқҳга доир дастлабки асарлар ҳисобланади. Ҳанафий мазҳаби фиқҳини Абу Ҳанифа (Имоми Аъзам) ишлаб чиққан. У кишининг «Фиқҳ ул-Акбар», «Ал-Муснад» каби асарлари бу соҳадаги мўътабар манбалардан ҳисобланади. Фиқҳ илми таҳорат, намоз, закот, рўза, ҳаж, байъ, вақф, мерос, оила ва никоҳ, муомала ва жиноят каби ибодат ва ҳолатларнинг ҳукмини баён этади. Машҳур саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) биринчи бўлиб фиқҳ илмига асос солганлар. Сўнгра шогирдлари Алқама ибн Қайс уни ойдинлаштирдилар. Иброҳим Наҳаъий уни тўпладилар. Хаммод ибн муслим уни янада ойдинлаштирдилар. Ва ниҳоят Абу Ҳанифа уни бугунги кундаги ҳолатига етказдилар. Фиқҳ илмининг билимдон олими, мутахассиси «фақиҳ», дейилади, кўплиги эса «фуқаҳо»дир. Фақиҳларнинг энг йириклари Имоми Аъзам (Абу Ҳанифа), Имом Молик, Имом Шофеъий, Имом Аҳмаддир. Шаръий далиллар асосида ҳукм чиқариш усуллари –+ қоидалари ҳақида баҳс юритадиган фан «усули фиқҳ», дейилади. Ислом шариатида амаллар савоб ёки гуноҳ бўлиш эътибори билан фиқҳий истилоҳга кўра, еттига бўлинади: 1. Фарз. 2. Вожиб. 3. Суннат. 4. Ҳаром. 5. Макруҳи таҳримий. 6. Макруҳи танзиҳий. 7. Мубоҳ.