«ФАТОВОИ ОЛАМГИРИЙ»
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 159 марта кўрилди
Ҳиндистондан ташқарида «Фатовои ҳиндийя» номи билан машҳур асар. Бобурийлар сулоласининг таниқли вакили Аврангзеб Оламгир кўрсатмасига биноан бир гуруҳ салоҳиятли фақиҳлар томонидан ёзилган тўрт жилдли фатволар тўплами. Ўзига хос фиқҳ кодекси саналади. Низомуддин Бурҳонпурий бошлиқ йигирма тўрт нафар олим томонидан кўриб чиқилиб, давлатни бошқаришда асосий қонун сифатида ишлатилган. Кейинчалик араб тилидан урдучага таржима қилиниб, 1889 йилда Лакнавда нашри қилинган. Ўзбекистон кутубхоналарида бир неча нусхаси мавжуд.