ФАРОБИЙ, АБУ НАСР
- Пайшанба, Авг 18 2022
- 309 марта кўрилди
Абу Наср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Узлуғ Тархон Фаробий, Мовароуннаҳрнинг улуғ қомучий олими ва файласуфи. Милодий 873 йилда Сирдарё соҳилидаги Фароб (Ўтрор) шаҳрида туғилган. Шош, Бухоро, Самарқандда таҳсил олган. Бағдод, Ҳамадон, Исфаҳон ва Райда ҳам илм талабида бўлган. Умри охирларида Миср, Ҳалаб, Дамашқда яшаган. Етмишдан ортиқ тилни билган. «Муаллими соний» (Арастудан кейинги иккинчи муаллим), «Шарқ Арастуси» унвонлари бор. Фалсафа, мантиқ, калом, табиий фанларга доир 160 дан ортиқ асар ёзган. Булардан «Ихсо ул-улум», «Уйун ул-масоил», «Мобаъдий табиат», «Ас-сийрат ул-фазоила» кабилар машҳур. Милодий 950 йилда вафот этган.