close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ТЎФОН

Луғатда «сув тошқини» маъносида келган. Истилоҳда пайғамбар Нуҳ алайҳиссалом даврида осий қавмни жазолаш учун Аллоҳ таоло томонидан жазо сифатида юборилган улкан сув тошқини «тўфон» дейилган. Бу ҳақда Қуръони каримнинг бир неча оятларида зикр қилинган. Нуҳ алайҳиссалом қавмини Аллоҳнинг ягоналигини, ўзининг пайғамбарлигини тасдиқлашга, итоатсиз бўлмасликка, сохта маъбудларга сиғинмасликка дақват қилади. Лекин қавми уни масхара қилиб, ҳаддан ошаверди. Оқибатда Аллоҳнинг ғазабига + тўфон балосига мубтало бўлди. Нуҳ алайҳиссалом Аллоҳнинг амри билан улкан кема ясаб, оила аъзоларини, барча жониворлардан бир жуфтданини қутқариб қолади, қолганлар тўфонда ҳалок бўлади. Нуҳ кемасининг Жудий тоғида қолгани тарих китобларида ёзилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase