ТУФАЙЛ ибн АМР
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 165 марта кўрилди
Туфайл ибн Амр ад-Давсий (р.а.), саҳобийлардан. Ақлли, доно, машҳур шоир, Давс қабилаининг аслзода амири бўлган. Макка даврининг 11 йили бошида Маккага келиб мусулмон бўлганлар. Сўнгра қабилаларига қайтиб бориб, уларни Исломга даъват қилганлар. Ҳудайбия сулҳидан кейин 70-80 исломий оила билан Мадинага Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келганлар. Расулуллоҳ вафотларигача у зотнинг мулозимларидан бири бўлганлар. Ўзлари Ямома муҳорабасида, ўғиллари эса Ярмук ғазотида шаҳид бўлишди.