close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ТУНИС РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 164 150 кв. км., аҳолиси: 9,7 милён киши, пойтахти: Тунис шаҳри, давлат тузуми: республика, бошқаруви: президентлик, маъмурий тузилиши: 20 та маъмурий вилоят, йирик шаҳарлари: Сфакс, Бизурта, Сус, пул бирлиги: Тунис динори. Тунис Африканинг шимолида, ¤рта Ер денгизи соҳилида жойлашган қадимий давлат. У Ливия, Жазоир билан чегарадош. Муаррихлар ёзишича, милоддан бир минг икки юз йил муқаддам Тир финикийлари Испанияга олиб борувчи савдо йўли ёқасидаги ҳозирги Тунис шаҳри атрофларини маскан тутишади. Кейинроқ у милоддан олдинги тўққизинчи асрда финикийлар барпо этган Карфаген давлатининг пойтахтига айланади. Рим инқирозга учраб, 439 йили уни ёввойи қабилалар босиб олгунга қадар Карфаген Рим империясининг иккинчи йирик ўлкаси бўлиб келди. Милоднинг 698 йили Карфагенни араблар фатҳ этишди. Маҳаллий барбарлар ўртасида Ислом дини кенг ёйила бошлади. Туниснинг янги пойтахти Кайрон саккизинчи аср ўрталаригача умавийлар, кейин эса аббосийлар қўлида бўлди. ¤нинчи аср ўрталарида шиаларнинг фотимий сулолалари ҳокимиятга келиб, бутун Мағриб давлатлари устидан назорат ўрнатишди. Аср охирига келиб, улар Мисрни ҳам эгаллашди ва пойтахтни Қоҳирага кўчиришди. ¤н иккинчи асрда Туниснинг ¤рта Ер денгизидаги бир қанча портларини норманнлар босиб олишди. Аммо ўн йилдан сўнг улар Марокаш ҳукмдорлари томонидан қувиб чиқарилди. Шу тариқа Тунис ярим аср Марокаш султонлари ҳукмронлиги остида бўлди. 1535 йили Карфаген император Карл Бешинчи қўшинлари томонидан босиб олинганида Тунис ҳукмдорлари Усмонли салтанатига ёрдам сўраб мурожаат қилишди. Салкам қирқ йилдан кейин турклар испанларни қувиб, Тунисни Туркиянинг бир вилояти деб эълон этишди ва юз йил мобайнида мамлакатни турк волийлари бошқарди.  1704 йили Крит оролида туғилган Ҳусайн ибн Али Усмонли султонларига бўйсунган ҳолда ўзини Туниснинг валиаҳд ҳукмдори деб эълон қилди ва унинг авлодлари 1957 йилгача тахт тепасида бўлишди. 1881 йили Франсия тунислик кўчманчиларнинг Жазоирга кирганини баҳона қилиб, Тунисга қўшин жўнатди ва бу ерда ҳукмронлигини ўрнатди ҳамда турли усуллар билан уни 1956 йилгача, Тунис тўла мустақилликка эришгунича қарамликда ушлаб турди. Орадан бир йил ўтиб, мамлакат парламенти подшоҳликни тугатиб, уни республика деб эълон қилди. Ҳабиб Бурғиба Туниснинг биринчи президенти этиб сайланди. Мамлакатда Ислом дини таъсири кучли бўлишига қарамай, Тунис бошқа мусулмон давлатларига кўра анча дунёвий ўлка ҳисобланади. Бунинг сабаби эҳтимол, узоқ вақт Франсия мустамлакаси бўлганидир. Мамлакат раҳбарлари ёшларни Ислом асослари руҳида тарбиялашни асосий вазифа қилиб белгилашар экан, уларнинг ватанпарварлик ва диний тарбиясига яхлит муаммо деб қарашмоқда. Аввал диний фанлар бутунлай чиқариб ташланган ўрта мактабларнинг биринчи-еттинчи синфларида шундай илмлар яна ўқитиладиган бўлди. Тез-тез Қуръон қироати танловлари ўтказилмоқда. Бундан ташқари, юқори синфларнинг ўқувчилари учун Ислом тафаккури курслари ташкил этилиб, уларда Ибн Рушд, Имом ўаззолий, Ибн Халдун асарларини ўқиб-ўрганиш мажбуриятга айланди. Тунисдаги "Аз-Зайтуна" Ислом дорилфунунида мамлакат ёшларидан ташқари МДҲ мамлакатларидан келган юзлаб илм толиблари ҳам таҳсил кўришмоқда.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase