ТУББАЪ
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 129 марта кўрилди
Қадим замонда Мадина атрофида (бир ривоятда Яман диёрида) яшаб ўтган бир солиҳ подшоҳнинг номи. Унинг қавми жуда бақувват, басавлат кишилар бўлган. Улар куч-қувватига ишониб, Туббаъга итоат этмай қўйганларидан кейин Аллоҳ таоло уларни ҳалок қилган. Туббаъ қавми ҳақида Қуръони каримда зикр қилинган (Духон, 37). Туббаънинг қабридан топилган мактуб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга ёзилгани, ўзининг иймонли экани маълум бўлган.