close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ТАҲРИМ

Луғатда «ҳаром қилиб олиш» деган маъноси бор, Қуръони каримнинг олтмиш олтинчи сураси номи, Мадинада нозил бўлган, 12 оятдан иборат. Сура Пайғамбар алайҳиссаломга Аллоҳ ҳалол қилган нарсаларни ўзлари учун ҳаром қилиб олганлари сабабли танбеҳ бериш билан бошлангани учун шундай ном олган. Сўнгра у зот билан аҳли байтлари ўртасида бўлиб ўтган айрим воқеа-ҳодисалар ҳақида ҳикоя қилинади ва бу билан мусулмонларга эр билан хотиннинг оилада тутиши лозим бўлган ўрни-мавқеи ҳамда улар ўртасидаги риоя этилиши лозим бўлган айрим тартиб-қоидалар ўргатилади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase