ТАҒОБУН
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 137 марта кўрилди
Луғатда «бир-бирини алдаб зиён етказиш куни» деган маънода, Қуръони каримнинг олтмиш тўртинчи сураси номи, Мадинада нозил қилинган, 18 оятдан иборат. Сурада илгари ўтган динсиз кимсалар топган оқибатлар улар охиратда гирифтор бўладиган аламли азоб ҳақида хабар берилади. Унда ўлгандан кейин қайта тирилиш куни бор эканини инкор қилган кофирларнинг даъволари кескин рад этилиб, Парвардигор номига қасам билан у куннинг ҳақ экани таъкидланади ва уни «тағобун», яъни бир-бирларини алдаб зиён етказиш» куни деб аталади. Чунки бу дунёда мўминларни алдаб, уларга зиён етказиш ҳаракатида юрган кофирлар у кунда дўзахга гирифтор қилинишади.