ТАХРИЖ
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 171 марта кўрилди
Бу истилоҳ кўплаб маъноларни билдиради: 1. Бир ҳадисни ёки бир китобда келтирилган ҳадисларни манбалардан топиш ва уларни турли жиҳатдан тадқиқи этиш. 2. Бир ёки бир неча ҳадиснинг санади зикр этилган биринчи манбалардаги жойини аниқлаб, буларга нисбат этиш. 3. Шу мавзуда ёзилган асар. 4. Ҳадисдан тушиб қолган, янглишиб ёзилмай қолган сўз ёки иборани саҳифа четига (ҳошиясига) ёхуд сатрлар орасига ёзиб қўйиш. 5. Мустахраж китоб, бир ҳадис китобидаги ҳадисларни ўзга иснодлар билан келтириш; бир китобга изоҳ ва ҳошиялар ёзиш.