ТАФАУЛ
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 161 марта кўрилди
Доим эзгу ниятда юриш, келажакка умид ва ишонч билан қараш “тафаул” деб аталади, ғарб манбаларида бу «оптимизм» дейилади. Бундай иш яхши гумон саналгани учун мақбул иш ҳисобланади. Бунинг акси «ташаум» ва «татаййур»дир. Бу эса бирор нарсани хосиятсиз деб билиш, ўзига ёмон кўринган нарсани хосиятсиз ҳисоблаш, шумланиш демакдир. Ҳар қандай воқеадан хосиятсиз хулоса чиқариб, умидсизлик ва бадгумонликка тушиш, ҳафтанинг баъзи кунларига хосиятсиз деб қараш тўғри эмас.