ТАМАТТУЪ
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 232 марта кўрилди
Луғатда «фойдаланиш, ҳузур қилиш» маъноларини билдиради. Шаръий истилоҳда эса ҳаж ойларида умра учун иҳромга кириш ва уни адо этгач, ҳаж учун яна қайта иҳромга кириш «таматтуъ» дейилади. Таматтуъ савоби бўйича умрадан устун, фақат қирон ҳажидан кейинги ўриндадир. Таматтуъда ҳам бир сафар давомида икки ибодат адо этилади, таматтуъ ҳажи қилганларга ҳам жонлиқ сўйиш вожиб бўлади.