ТАЛҲА ибн УБАЙДУЛЛОҲ
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 150 марта кўрилди
Талҳа ибн Убайдуллоҳ (р.а.), Ашараи мубашшарадан бўлган атоқли саҳобийлардан. Қурайш қабиласидан, ҳазрат Абу Бакр каби Тамим уруғиданлар. Сулолалари учинчи отада Абу Бакр билан, еттинчи отада (Муррада) Расулуллоҳ (с.а.в.) сулолалари билан бирлашади. Исломга илк кирган маккалик мусулмонларнинг саккизинчиси. Бадр жангидан бошқа барча ғазотларда қатнашганлар (бунда ҳам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам маълумот учун Шомга юборгандилар). Шўро асҳоби бўлмиш олтиликнинг бири. Саҳобалар ичида жуда бой эдилар, сахий ва фазилатли бўлганлар, хайр-эҳсонни кўп қилардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 38 та ҳадис ривоят қилганлар. Улар уч «Саҳиҳ» китобига киритилган. Ислом душманлари уюштирган фитна шамоли Талҳани ҳам четлаб ўтмади. Жамал воқеасига аралашиб қолдилар ва тасодифий ўқдан яраландилар. Қони оқизилиб, Басрага олиб келинди ва ҳижрий 36 (милодий 656) йили ўша ерда вафот этдилар.