ТАЛБИЯ
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 495 марта кўрилди
Ҳаж ёки умра қилувчилар ният қилиб эҳромга кираётганида ва кейин ҳам айтиб юрадиган қуйидаги калималар «талбия» дейилади. Талбия шундайдир: «Лаббайка, Аллоҳумма лаббайк. Лаббайка, ла шарика лака лаббайк. Иннал-ҳамда, ван-неъмата, лакавал-мулк, ла шарика лак». (Маъноси: «Аллоҳим, Сенга лаббай ва яна лаббай. Сенга лаббай. Сенинг шеригинг йўқ, Сенга лаббай. Албатта ҳамд ҳам, неъмат ҳам Сенга мулкдир. Сенинг шеригинг йўқдир».) Талбияга бошқа калималарни ҳам қўшиб айтиш жоиз. Ҳар намоздан сўнг, пастдан юқорига кўтарилаётганда ёки водийга тушаётганда, ҳожилар гуруҳига дуч келинганида, саҳар вақтида эркаклар овоз чиқариб талбия айтишади.