ТАДАББУР
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 335 марта кўрилди
Луғатда «мағзини англаш» деган маънони билдиради. Истилоҳда Қуръони каримни қироат қилишда унинг оятлари маъносини англаш, илғаш, тушуниш, у ҳақда тафаккур қилиш, қалб таскин-ором олиши учун англанганларга амал қилиш умумий номда «тадаббур» дейилади. Тадаббурсиз қироат қироат саналмайди. Қуръонни тадаббур ва тафаккур билан ўқиш вожибдир.