close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ТАВАРРУҚ САВДОСИ

Сотувчининг мулк бўлиб қўлида турган молини пулини кейин бериш шарти билан сотиб олиб, кейин уни бошқа кишига нақд пулга сотиш «таварруқ савдоси» деб аталади. Бу савдо халқ орасида «сотиш учун насияга мол олиш» дейилади. Таварруқ савдосининг асосий шартларидан бири сотиб олувчи савдо молини биринчи сотувчига баҳосидан оз нархга бевосита ва билвосита ҳам сотмаслигидир. Чунки бу ҳийла йўли билан рибо олишга айланади, рибо олиш эса шариатда ҳаромдир. Таварруқ савдоси шариатга кўра жоиз, ҳаром қилинган рибонинг қасди ҳам, сурати ҳам унда йўқ. Одамлар қарз узиш, уйланиш ва бошқа зарурий ишларда бунга муҳтождирлар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase