close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ТАБУК ҒАЗОТИ

Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Византияга қарши сафарлари ҳижрий 9 (милодий 630) йили Мадинадан ўн тўрт чақирим наридаги Табук шаҳрига бўлди. Табук юриши Расули акрам шахсан ўзлари иштирок этган ғазотларнинг охиргиси бўлди. Табук сафари Вадо ҳажидан кейин бўлди. Унда уруш бўлмаса ҳам, Исломнинг энг қувватли бир қўшини улкан насроний империясининг қудратига кўкрак кериб чиққани учун ҳарбий ва сиёсий томондан кўп зафарлар қўлга киритилган эди. Машаққатли бу ғазот мусулмонлар учун бир синов-имтиҳон ҳам бўлган эди. Унга «Қийинчилик ғазоти» (ўазватул-Усро) деб ном ҳам берилган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшинлари Табукда йигирма кун бўлди, бир неча кичик насроний ҳукуматлар билан сулҳ битимлари тузилди. Табук ғазоти Византия императори Хирақлнинг кучли қўшинларини парчалаб юбориш учун олиб борилган мудофаа ҳарби бўлиб тарихга кирди.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase