ТАБАҚОТ
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 145 марта кўрилди
Араб тилида «қатлам, авлод, даража» маъноларини англатувчи «табақа» сўзининг кўплик шакли. Истилоҳда «авлодлар ҳасби ҳоли» маъносида ишлатилади. Табақот ҳадис илмида санаднинг ҳаққонийлик даражасини аниқлашда маълумотнома хизматини ўтаган бўлиб, Расулуллоҳгача (с.а.в.) бўлган силсилани қамраб олган. Бу соҳадаги илк асар Ибн Саъд (784-845) нинг «Китаб ат-табақот ул-кабир» китоби бўлиб, унда 4250 ҳадис ровийининг ҳасби ҳоли келтирилган.