ТААССУР
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 230 марта кўрилди
Луғатда «таъсирланиш» маъносини билдиради. Истилоҳда эса Қуръони карим тиловати одобларига кўра, тиловат қилинаётган оятлардан таъсирланиш: азоб оятларига келганда қўрққан ҳолда бўйин эгиб, секинлашиш, ваъда, раҳмат оятларига келганда хурсанд бўлиш, Аллоҳнинг зикри ва исми-сифатлари келганда бўйинсинган ҳолда бош эгиш, кофирлар ва уларнинг одобсизликлари зикри келганида овозни пасайтириб, уларнинг ёмонликларидан ҳаё қила олиш, жаннат васфи келганида унга муштоқ бўлиш, дўзах зикр этилганида қорининг қалби қўрқувдан титраши таассурдир.