ТААВВУЗ
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 496 марта кўрилди
Луғатда «илтижо, паноҳ сўраш» маъноларини англатади. «Истиоза» ҳам дейилади. Истилоҳда эса Аллоҳ таолога илтижо қилиб, шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўраш «тааввуз» дейилади. Бу Қуръони карим ҳукми билан (Наҳл, 98) собит бўлган. Уламолар кўпроқ тааввузнинг «Аъузу биллаҳи минаш-шайтонир рожийм» (Қувилган шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман) шаклини ихтиёр қилишган. Жумҳур уламо наздида Қуръони карим қироат қилувчи суранинг бошидан ёки ўртасидан бошлашидан қатъи назар, тааввуз айтиш мустаҳабдир.