СУҲУФ
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 187 марта кўрилди
Араб тилида «саҳифа» сўзининг кўпликдаги шакли. Қуръони каримнинг илк тўпланган қўлёзмаси «суҳуф» деб аталган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) вафотларидан бир йил кейин (милодий 633 йил) халифа Абу Бакр Сиддиқ ваҳий котиби Зайд ибн Собитга Қуръон сураларини битилган парчалардан ва ёдлаган қорилардан олиб тўплашни буюрдилар ва ана шу тўпланган қўлёзма «суҳуф» номини олди. Кейинчалик Халифа Усмон ибн Аффон даврларида суҳуфлардан бир неча мусҳаф кўчириб ёзилди.