«СУНАНИ АБУ ДОВУД»
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 250 марта кўрилди
Машҳур муҳаддис Имом Абу Довуд ас-Сижистоний таълиф этган саҳиҳ ҳадислар тўпламининг номи. Бунгача ҳадис тўплдамлари «Ал-жомиъ», «Ал-муснад» деб юритилган бўлса, Имом ўз асарини «Сунан» деб номлади ва унга суннати саниййа ҳамда шаръий аҳкомларини бобларга бўлиб, мавзулари бўйича тартиб берган. «Сунани Абу Довуд» 35 фасл, 1871 бобдан иборат бўлиб, жами 4800 ҳадисни қамраган. Унга олимлар учта шарҳ ёзишган.