СИРОЖИДДИН САЖОВАНДИЙ
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 250 марта кўрилди
Сирожиддин Муҳаммад ибн Маҳмуд ибн Абдуррашид ас-Сажовандий, ҳанафий мазҳабида фароиз илми бўйича йирик мутахассис олимлардан. Унинг «Ал-Фароиз ас-Сирожия» асари мазҳабимизда истеъмолда бўлган, ҳозиргача ўрганиб келинаётган ва диёримизда азалдан фароиз бўйича асосий ўқув дастури вазифасини бажариб келган. Асарга бошқа олимлар томонидан кўплаб шарҳ, таълиқот ва изоҳлар ёзилган.