СИЙДИК
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 222 марта кўрилди
Инсон танасидаги чиқидиларни ва зарарли моддаларни ташқарига чиқаришга хизмат қилувчи суюқлик «сийдик» деб аталади. У нажас ҳисобланади, таҳоратни синдиради, аммо ғуслни вожиб қилмайди. Ундан кийим-бошни тоза тутиш вожибдир. Саҳиҳ ҳадисларда келишича, сийдикдан сақланмаслик қабрда азобланишга сабаб бўлади. Сийдик йўлларида томчилар қолмаганига ишонч ҳосил қилгандан кейингина закарни ювиш лозим.