САЪЙ
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 202 марта кўрилди
Луғатда «интилиш, тиришқоқлик» маъноларини билдиради. Бир мақсадга эришиш йўлида астойдил интилиш, ҳаракат қилиш «саъй» дейилади. Инсон ҳалол нарсаларни қўлга киритиш учун астойдил ҳаракат қилиши, шижоатли бўлиши лозим. Барча ютуқлар ҳаракат ва ғайрат натижасида қўлга киритилади. Саъйнинг акси «атолат», яъни ялқовлик, танбаллик, эътиборисизликдир.