САРАХСИЙ, АБУ ҲАФС
- Чоршанба, Авг 17 2022
- 189 марта кўрилди
Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад аш-Шерозий ас-Сарахсий, таниқли муфассир, муҳаддис, фақиҳ. Милодий 1058 йили Сарахсда туғилган, марвда яшаган. Абу Музаффар Самъонийнинг шогирди бўлган. Фиқҳдаги ихтилофларга доир учта асари бор. Умрининг охирида мударрислик қилган. 1135 йили вафот этган, Марвдаги Сиждон қабристонига дафн қилинган.