close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

САМЪОНИЙ, АБУ САЪД

Абу Саъд Абдулкарим ибн Муҳаммад с-Самъоний ат-Тамимий ал-Марвазий, Моваруннаҳрнинг таниқли олимларидан. Ҳижрий 506 (милодий 1113) йили Марвда туғилган. Отаси Абу Бакр Самъоний етук фақиҳ ва муҳаддис бўлган. Ўғил илм талабида Найсобур, Хуросон, Мовароуннаҳр, Ироқ, Ҳижоз, Шом, Табаристон ўлкаларидаги кўплаб шаҳарларда бўлади. Саккиз йил Бағдодда яшайди. Кейин Марвга қайтиб, Амидия мадрасасида мударрислик қилади. Бир неча асари бор, улардан «Китаб ул-ансоб», «Зайл тарихи Бағдод» кабилар машҳурдир.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase