close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

РИЗВОН БАЙЪАТИ

Олтинчи ҳижрий санада Ҳудайбияда Ризвон байъати бўлиб ўтган. Бунга сабаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан бирга Маккага умра қилиш учун жўнаб, Ҳудайбияга етиб келишганида Қурайш уларни ман қилиб тўсиб қўйганидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан музокара қилиш учун Усмон ибн Аффонни юбордилар. Усмон розийаллоҳу анҳу уларнинг олдиларидан қайтавермагач, ўлдирилибди, деган хабар тарқалди. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қурайшга қарши урушиб, ўлдирилса ҳам, қочмасликка байъат қилдилар. Мана шу ҳақда қуйидаги оятлар нозил бўлди: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), дарҳақиқат сизга байъат-қасамёд қиладиган зотлар ҳеч шак-шубҳасиз Аллоҳга байъат қилурлар» (Фатҳ, 10); «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), дарҳақиқат Аллоҳ мўминлардан улар дарахт остида сизга байъат қилаётган вақтларида рози бўлди» (Фатҳ, 18). Бу байъат «Ризвон байъати» деб номланади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase