close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

РАМЛА бинти АБУ СУФЁН

Рамла бинти Абу Суфён Сахр ибн Ҳарб ибн Умайя (р.а.), саҳобиялардан, Расулуллоҳнинг (с.а.в.) завжаи мутоҳҳаралари. Милодий 595 йили туғилганлар. Муовиянинг синглиси, Умму Ҳабиба куняси билан машҳурлар. Қурайш қабиласининг нотиқа аёлларидан бўлганлар. Убайдуллоҳ ибн Жаҳш унга уйланиб, у билан Ҳабашистонга ҳижрат қилди. Убайдуллоҳ Исломдан қайтгач, у билан ажрашди. Расулуллоҳ (с.а.в.) уни никоҳларига олдилар. Маҳрига Ҳабашистон подшоҳи Нажоший тўрт юз динор берди. Бу ҳодиса вақтида оталари Абу Суфён эски жоҳилият динида эди. Бунинг хабарини эшитиб хурсанд бўлган. Умму Ҳабиба ҳижрий 44 (милодий 664) йили 69 ёшида Мадинада вафот этганлар.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase