close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

ОСИМ ибн СОБИТ

Абу Сулаймон Осим ибн Собит ибн Қайс (р.а.), саҳобалардан. Бадр ва Уҳуд урушлари иштирокчиси. Уҳуд куни Расулуллоҳ (с.а.в.) таъйин қилган жойда собит қолган ва ўлимга ҳам байъат қилган саҳобалардан эдилар. Уҳуд куни мушриклар байроқдори Мусофеъ ва Ҳорисларни қатл этганлар. Мушрика онаси Сулофа бинти Саъд ўғлининг бош косасида ароқ ичишни назр қилди ва ким ўғлининг бошини олиб келса юзта туя беришини эълон қилди. Мушриклар бу зотни хиёнаткорона ўлдириб бошини Маккадаги онаси олдига олиб боришни хоҳлашганида бир гала ари келиб бунга монеълик қилган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase