НУҲ АЛАЙҲИССАЛОМ
- Душанба, Авг 15 2022
- 155 марта кўрилди
Идрис алайҳиссалом осмонга кўтарилганидан кейин одамлар яна тўғри йўлдан адашиб, бутларга топина бошлашди. Шунда Аллоҳ таоло инсонларни ҳидоятга бошлаш учун Нуҳ алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди. Нуҳ алайҳиссалом бутпараст қавмни тинмай Ҳақ йўлга даъват этди, аммо у қулоқ солмади. Шунда Нуҳ уларни баддуо қилди. Аллоҳ таоло пайғамбарининг дуосини қабул қилиб, унга катта бир кема ясашни, кемага барча жонзотлардан бир жуфтдан олишни буюрди. Кема битгач, тарихда машҳур Нуҳ тўфони бошланди. Кемага олинмаган осий қавм ва барча махлуқ сувга ғарқ бўлди, сув ҳатто тоғларни ҳам кўмиб юборди. Нуҳ алайҳиссалом кемаси 150 кун сузиб Жудий тоғининг тепасида тўхтади. Тўфон тугаб, кемадагилар янги ҳаёт бошлашди. Нуҳ алайҳиссаломнинг минг йил умр кўргани, унинг уч ўғлидан инсонлар тарқалгани, яъни Ёфасдан турклар, Сомдан араб, рум, ажам қавмлари, Хомдан судан халқи тарқагани ҳақида ривоятлар бор. Қуръони каримда Нуҳ алайҳиссалом ҳақида алоҳида Нуҳ сураси бор.