close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

НИФОС

“Нифос” деб бола туғилганидан кейин келган қонга айтилади. Нифоснинг энг кўпи қирқ кун бўлади. Озининг чегараси йўқ. Јирқ кундан кейин кўрилган қон нифос ҳисобланмайди, балки у истиҳоза қонидир. Бунда ғусл вожиб бўлмайди. Эгизак туққан аёл нифосининг муддати фарзандларининг аввалгисидан ҳисобланади. Имом Муҳаммад эса иккинчи боладан ҳисобланади, дейдилар. Нифосдаги аёлга қуйидаги етти ишни қилмоқ қатъиян ман этилган: намоз ўқиш; рўза тутиш; Байтуллоҳни тавоф (зиёрат) этиш; жимоъ (жинсий алоқа) қилиш; масжидга кириш; Јуръон ўқиш (эшитиш мумкин); Јуръонни ёки оят ёзилган қоғозларни ушлаш. Аёллар нифос вақтида ўқилмай қолган намозларнинг қазосини поклангандан сўнг ўқишмайди, аммо қолдирилган рўзаларнинг қазоси кейин тутиб беришади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase