close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

МУҲАММАД ҒАЗЗОЛИЙ

Шайх Муҳаммад ал-Ғаззолий, милодий йигирманчи асрнинг йирик уламоларидан. Ҳижрий 1335 (милодий 1917) йили Мисрнинг Бухайр шаҳрида туғилган. Искандария Ислом институти ва Ал-Азҳар дорилфунунини битирган. Кейин Қоҳирадаги «Мактабатул-хадра»да имом ва мударрис, Миср Вақф вазирлигида турли вазифаларда, Ислом даъвати департаменти бошлиғи муовини бўлиб ишлаган. Сўнгра Маккадаги «Умм ал-Қуро», Қатар, Жазоир дорилфунунларида, Қоҳирадаги «Ислом фикри» халқаро институтида устзлик қилди. Унинг олтмишдан зиёд китоби чоп этилган. Булардан «Мусулмон ахлоқи», «Қуръони карим сураларининг мавзулар бўйича тафсири» кабилар машҳур. Ҳижрий 1416 (милодий 1996) йили Саудия Арабистонида вафот этган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase