close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

МУҲАММАД ибн МУҚОТИЛ РОЗИЙ

Муҳаммад ибн Муқотил ар-Розий, Мовароуннаҳрнинг таниқли фиқҳ ва ҳадис олимларидан. Абу Ҳанифанинг шогирди Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбонийдан дарс олган. Рай шаҳрининг қозиси бўлган. Машҳур муҳаддис саҳобий Вакеъ ва бошқалардан ҳадис ривоят қилган. Имом Бухорий ундан ҳадис тинглаган бўлса, Имом Термизий ундан ҳадис ривоят қилган. Имом Мотуридийнинг устозларидан бири эди. Ҳижрий 242 (ёки 248) йилда вафот этган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase