close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

МУСЪАБ ибн УМАЙР

Мусъаб ибн Умайр ал-Қурайший (р.а.), машҳур саҳобийлардан. Арқамнинг ҳовлисида, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳузурларида Ислом билан шарафланган илк мусулмонлардан. Икки марта Ҳабашистонга ҳижрат қилган. Пайғамбар алайҳиссалом одамларни Исломга даъват қилиш ва дин илмини ўргатиш учун уни Мадинага юборганлар. Бир йилдан сўнг ҳаж мавсумида етмиш кишилик мусулмонлар гуруҳи Мусъаб бошчилигида Расулуллоҳга байъат бериш учун Маккага келади. У Пайғамбар алайҳиссалом таълимларини олиб, «Мусъабул Хойр» унвони билан шарафланган. Ҳижрий 3 (милодий 625) йили Уҳуд жангида байроқ тутган ҳолда шаҳид бўлган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase