close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

МУРСАЛОТ ҒОРИ

Мурсалот сураси ушбу ғорда нозил бўлгани учун шу ном билан аталган. Ривоятда келтирилишича, «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Минодаги ғорлардан бирида кетаётганимизда у зотга Мурсалот сураси нозил бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни тиловат қилардилар. Мен эса у зотнинг оғизларидан чиқаётган нарсани эшитиб, қабул қилиб олар эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизлари у сабабли нам бўлар эди…», дедилар (Бухорий). 832 ҳижрий санада вафот этган Ал-Фосий: «Ушбу ғор Минодаги машҳур ғорлардан бўлиб, Хайф масжидининг орқасида, Яман томондаги тоғ ёнида жойлашган. Бу сўзни халаф олимлари салаф олимларидан эшитиб асар қилиб келишган», деган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase