close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

МУЛЛА БОЗОР ОХУНД

Убайдуллоҳ Охунд ибн Султон Маҳмуд, Мулла Бозор Охунд номи билан машҳур уламо ва тариқат шайхларидан. Ота-оналари қашқарлик, ўзи Наманганда туғилган. Бухорода таҳсил олган, Қуръони каримни хатм қилган. Таҳсилни тугатиб Наманганга қайтган ва Курашхона даҳасида имом-хатиб ва мударрислик қилган. Юзлаб шогирдларга тафсир, ҳадис, фиқҳ ва усулдан таҳлим берган, атоқли шоир Машраб ҳам унинг шогирди бўлган. Тасаввуф шайхи сифатида Нақшбандия сулукини юрғизган пири муршид ҳамдир. Ҳижрий 1049 (милодий 1668) йили вафот этган, қабри Курашхона даҳасида.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase