close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

МУБАШШИР ТАРОЗИЙ

Абу Наср Саййид Мубашшир Тарозий, мовароуннаҳрлик таниқли уламо ва адиб. Милодий 1896 йили Авлиёотада туғилган. Тошкентдаги Абулқосим ва Бухородаги Мир Араб мадрасаларида таҳсил олган, таниқли аллома Муҳаммад ал-Асалий (Шомий) домлада сабоқ ўқиган. Унинг «Қуръон ва нубувват» китоби совет ҳокимияти томонидан мусодара қилинган. У Тароз шаҳрида диний идора очган, мактаблар ташкил этган. Таъқиб кучайгач, 1930 йили ватанни тарк этиб, Афғонистон ва Мисрда муҳожирликда яшаган. Ислом фиқҳи ва тарихига оид 47 та асари бор, мақола ва рисолалари кўпгина Ислом ўлкаларида чоп этилган. 1977 йили Қоҳирада вафот этган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase