close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

МОЪУВН

Луғатда «майда рўзғор буюмлари» маъносида, Қуръони каримнинг бир юз еттинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 7 оятдан иборат. Сурада диннинг моҳияти ҳақида сўз юритилиб, айрим ўзларини диндор ҳисоблаб юрган, лекин атрофларидаги етим-ғарибларга дилозорлик қиладиган, бечора-мискинларнинг ҳолидан хабар олмайдиган кимсалар динни инкор қилувчилар, деб аталади. Шунингдек, унда ўзлари ёлғиз бўлганларида намоз ўқишни «унутиб қўядиган» ва фақат эл кўрсинга намозхон бўлган Ҳамда қўни-қўшни, ҳамсоялардан одатда ўртада ишлатиладиган энг арзимас рўзғор буюмларини ҳам аяйдиган риёкор ва хасис кимсалар ҳаққига дуойи бад қилинади. 

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase