close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

МАСРУҚ ибн АЖДАЪ

Абу Оиша Масруқ ибн Абдураҳмон ибн Молик ибн Умайя ал-Ҳамадоний ал-Куфий ал-Обидий, ироқлик тобеъийларнинг машҳурларидан. Ҳижратнинг 1 йили Ҳамадонда туғилган. Ҳазрати Умар тавсиялари билан номини Масруқ ибн Абдураҳмон деб ўзгартирган, чунки Аждаъ шайтоннинг оти бўлган. Ибн Масъуд (р.а.) шогирдларининг энг билимдони, тақвоси, чуқур илми ва адолати билан ажралиб турган. Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобаларидан кўплаб ҳадис ривоят қилган. Ҳажга борганида ухлашдан воз кечган, ухласа ҳам саждага бош қўйиб ухлаган. Ҳижрий 63 йили вафот этган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase