close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

МАЖУСИЙЛАР

Луғатда «жуссапарастлар» деган маънони билдиради. «Ҳидоя»нинг таърифича, оташпараст, бутпараст, санампараст, жуссапараст кишилар «мажусийлар» дейилади. Мажусийларнинг самовий (илоҳий) китоблари йўқ. Шунинг учун олов, қуёш, ой, баъзи ҳайвонлар, юлдузлар ва бутларни илоҳ дейишиб, уларга сиғинишади. Шариатимизда Аллоҳ таоло нозил қилган китобларга амал қилганлар «Аҳли китоб» дейилади. Тавротга амал қилган яҳудийлар ва Инжилга амал қилган насронийлар Аҳли китоблардир. Аммо  мажусийлар илоҳий китобларга эргашмайдиган қавмлардандир. Мажусийлар тўғрисида  уламоларимиз қуйидаги ҳукмда якдилдирлар: «Мажусийлар сўйган ҳайвонларнинг гўшти ейилмайди ва уларнинг аёлларига уйланилмайди, чунки улар Аҳли китоб эмасдир».

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase