close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

МАДРАСА

Луғатда «дарс ўқитиладиган жой, дарсхона» маъноларини билдиради. Мусулмон мамлакатларида ўрта ва олий диний ўқув юртлари «мадраса» деб аталган. Мовароуннаҳр ва Хуросонда, Шом, Куфа, Бағдод, Ҳижоз, Миср каби ўлкаларда юзлаб мадрасалар ишлаб турган. Уларда Қуръон, ҳадис, фиқҳ, ақида каби илмлардан ташқари фалсафа, тиббиёт, жуғрофия, ҳандаса, адабиёт каби фанлар ўқитилган. Диёримизда Мир Араб, Кўкалдош, Улуғбек, Шердор каби мадрасалар машҳур бўлган. Мадраса муаллимлари «мударрис» деб аталган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase