close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

МАВСУЛ

Луғатда «кўприк, йўлак» маъноларини билдиради. Ҳозирги Ироқ ҳудудидаги қадимий шаҳар номи. Милодий олтинчи асрда Ассуриянинг кўҳна пойтахти ўрнида барпо этилган. У Ғарб ва Шарқ орасини боғловчи муҳим карвон йўлида жойлашган. Ўрта асрлар муаррихи Ёқут Ҳамавий: «Мавсул +– Ироқнинг эшиги, Хуросонга калитдир. Мен дунёда учта улуғ шаҳар бор деб эшитганман: Нишопур +– Шарқнинг дарвозаси, Дамашқ + Ғарбнинг дарвозаси, ана шу икки шаҳарга бормоқчи бўлган киши Мавсулни четлаб ўтолмайди», деб ёзган. Мавсул ўзида ишлаб чиқариладиган ҳарир «муслин» матоси билан ўрта асрлар Оврупасида машҳур бўлган, шаҳарда илм-фан жуда ривожланган.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase