КОҲИН
- Шанба, Авг 13 2022
- 136 марта кўрилди
Луғатда «ғойибдан хабар берувчи, башоратгўй» маъноларини билдиради. Жоҳилият вақтида жинлар билан мулоқот қилиб, ғайбни билиш даъвосида келажак ишлардан хабар берган кимсалар «коҳин» деб аталган. Саводсиз кишилар бирон иш қилишда унинг оқибатини билиш учун коҳинга мурожаат қилишган. Коҳинлик ширк амаллардан бўлгани учун Ислом шариати уни ҳаром ҳисоблайди. Коҳинлик билан шуғулланиб, келажак ҳақида ёлғон гапирганлар ва уларга ишонганлар улкан гуноҳ (гуноҳи кабира) қилган бўлишади.