close

Sign In

close

Register

All fields are required(*).

КИТОБЛАР

Аллоҳ таолонинг расуллари ва набийларига нозил қилган китобларига ишониш иймоннинг шартларидан биридир. Аллоҳ таолонинг ҳамма китоблари Унинг каломи (сўзи) ва ваҳийдир, махлуқ эмасдир. Уларнинг ҳаммаси бир каломдир, назм, ўқиш ва эшитиш жиҳатидан бир нечтадир. Бу эътибордан нозил бўлган китобларнинг энг афзали Таврот, Инжил, Забур ва Қуръони каримдир. Бу тўрт китобнинг энг афзали Қуръони каримдир. Мусо алайҳиссаломга Таврот, Довуд алайҳиссаломга Забур, Исо алайҳиссаломга Инжил, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга Јуръони карим юборилган. Қуръони карим нозил бўлгач, қолган барча китобларни ўқиш ва ёзиш бекор бўлган. Чунки улардаги ҳукмлар муайян халққа йўлланган эди. Қуръони карим ҳукмлари эса бутун инсониятга қаратилган. Қуръони карим ҳукмлари қиёматгача ўзгармайди, бирон-бир ҳарфи зиёда ёки кам бўлмайди, тилларда ва дилларда сақланиб боради. Қуръони карим ўқиш ибодат ҳисобланади.

Switch mode views:
  • Font size:
  • Decrease
  • Reset
  • Increase